МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИК — ИШОНЧЛИ КЕЛАЖАК САРИ ҚАДАМ

Authors

  • Бекмуродов Қамарбек Фан ва технологиялар университети, «Молия ва молиявий технологиялар» факультети, 2 босқич талабаси Author

Keywords:

молиявий саводхонлик, молиявий маданият, шахсий молия, бюджет, жамғарма, кредит, қарз, инвестиция, рақамли молия, даромад, харажат, солиқ, суғурта, молиявий хавфсизлик, молиявий барқарорлик.

Abstract

Бугунги кунда молиявий муносабатлар инсон ҳаётининг деярли барча соҳаларига кириб борган. Иш ҳақи олиш, банк карталаридан фойдаланиш, кредит олиш, омонат жойлаштириш, суғурталаниш, онлайн тўловларни амалга ошириш, инвестиция қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш каби жараёнлар молиявий қарорларни тўғри қабул қилишни талаб этади. Шу нуқтаи назардан, пулни англаш ва уни оқилона бошқариш нафақат шахсий фаровонлик, балки оилавий ва жамият молиявий барқарорлигининг ҳам муҳим омили ҳисобланади.

Мақолада молиявий саводхонликнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистонда уни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал асослари, аҳоли учун муҳим бўлган молиявий кўникмалар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий тажрибалар таҳлил қилинади. OECD/INFE[1] ёндашувлари асосида молиявий билимни амалиёт билан боғлаш, ёшлар ва аҳоли ўртасида молиявий маданиятни ошириш, рақамли молиявий хавфлардан ҳимояланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

 

[1] Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти /OECD-Organisation for Economic Co-operation and Development/, Молиявий таълим бўйича халқаро тармоқ. /INFE-International Network on Financial Education/.

Downloads

Published

2026-09-27