СУД-ТОВАРШУНОСЛИК ЭКСПЕРТИЗАЛАРИНИ ЎТКАЗИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МЕТОДЛАР ВА БАҲОЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР ВА АМАЛИЙ ЁНДАШУВЛАР
Abstract
Мазкур мақолада суд-товаршунослик экспертизасини ўтказишда қўлланиладиган тадқиқот методлари ҳамда товар-моддий қимматликларни баҳолаш усулларининг назарий-методологик асослари комплекс тарзда таҳлил қилинган. Суд-товаршунослик экспертизаси иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, товар айланмасининг кенгайиши, мулкий низоларнинг кўпайиши ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ суд ишларида муҳим далил манбаи ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан товарларнинг ҳақиқий ҳолати, сифати, истеъмол хусусиятлари, эскириш даражаси ҳамда бозор қийматини илмий асосланган методлар ёрдамида аниқлаш экспертизанинг ишончлилиги ва хулосаларнинг объективлигини таъминлайди.
References
1. Ўзбекистон Республикасининг “Суд экспертизаси тўғрисида” ги Қонуни. 2010 йил 1 июнь, ЎРҚ-249-сон.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида” ги Қонуни (янги таҳрир). Тошкент.
3. Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти. Давлат рўйхатидан ўтказилган, 2020 йил.
4. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандартлари (МБМС №1, №2, №14, №15). Тошкент.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Республика суд экспертиза маркази. Суд-товаршунослик экспертизасини ўтказиш бўйича услубий тавсиялар. – Тошкент, 2025.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида. – Тошкент, 2024.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги. Мулкни баҳолаш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент.
8. Республика суд экспертиза маркази. Суд экспертлик амалиёти бўйича услубий қўлланмалар ва методик тавсиялар. – Тошкент.


